Кексалик ёши – умрнинг ҳаётдан завқланадиган ва орзуларни рўёбга чиқарадиган палласи. Кексалар учун ақлли соатлар қадрдонларингиз доим алоқада бўлишлари ва йўқолиб қолмасликлари, фавқулодда вазиятларда яқинларини ёрдамга чақира олишлари учун ўзида бир қанча керакли функцияларни жамлаган.
Фойдаланувчиларнинг ёши – гаджет ишлаб чиқарувчилар олдига мураккаб вазифани кўндаланг қилиб қўяди, чунки кексалар учун ақлли соатлар махсус талабларга жавоб бериши лозим: оддийлик, қулайлик, саломатликка урғу, тезкор алоқа ва юқори чидамлилик. Мазкур мақолада биз кексалар учун мўлжалланган смарт соатлар хусусиятларини кўриб чиқамиз, шунингдек, эътибор қаратиш лозим бўлган моделларни тавсия қиламиз.
Қариялар учун смарт-билагузук нега керак?
Кекса инсонлар учун смарт соатлар харид қилишда нималарга эътибор қаратиш лозим? Ақлли соатларда ўрнатилган GPS-трекер хотира билан муаммоси мавжуд кишини осонгина топиш имконини беради: сиз доимо унинг жойлашган ўрнини аниқ метригача билиб олишингиз мумкин. Афзалликлар қаторига қурилмада геозонани ўрнатиш мумкинлигини киритиш мумкин – мабодо сизнинг кекса қариндошингиз белгиланган чегарани тарк этадиган бўлса, сиз бу ҳақида огоҳлантириш оласиз. Қариялар учун мўлжалланган кўпгина ақлли соат моделларида SOS тугмаси мавжуд – агар қурилма эгасига зудлик билан сизнинг ёрдамингиз зарур бўлса, ушбу тугмани босиш орқали ўрнатилган рақамга қўнғироқ бўлади.
Кексалар учун GPS ли смарт-соатлар нафақат яқинингиз турган жойни кузатишни, балки унинг саломатлик кўрсаткичларини ҳам назорат қилишингизга имкон яратади. Зарурият туғилганда сизга қон босими, пулс ва бошқа муҳим кўрсаткичларга ҳам киришга ҳам рухсат берилади. Чунки смарт-соатлар – бу биринчи навбатда алоқа воситаси, шу сабаб сиз доимо қариндошингиз билан аудио ва видеоалоқа орқали боғланишингиз мумкин.
Мунтазам равишда қувватлаш зарур бўлган смартфонлардан фарқли ўлароқ, ақлли соатларни бир неча суткага қувватлантирмасдан ишлатиш мумкин. Улар камроқ энергия сарфлайди ва кўпчилиги яхши сиғимли аккумуляторга эга.
2022-йилда кексалар учун смарт-соатларни қандай танлаш керак?
Ишлаб чиқарувчи компаниялар ақлли соат ва билагузукларга янада кўпроқ фойдали функциялар қўшишга ҳаракат қилишмоқда, бироқ бу улардан фойдаланишни мураккаблаштириши мумкин. Ёш фойдаланувчилар янги технологияларни қийинчиликсиз тушуна оладилар, кексалар учун эса бу бироз мураккаб вазифа. Таҳририятимиз кекса қариндошларингиз учун ҳам функсионал, ҳам қулайлик нуқтаи назаридан мос келадиган бир нечта моделларни танлади.
- TCL 4G MT40SX ақлли соатлари кекса фойдаланувчилар учун махсус ишлаб чиқилган. Кенг функционаллиги ҳисобига яқинларингиздан энди кўнглингиз доимо хотиржам бўлади. Гаджет 4G-тармоқдан фойдаланиши туфайли видео ва аудиоқўнғироқларни амалга ошириш мумкин. Кекса одамнинг хавфсизлиги учун смарт-соатларда GPS-трекер ҳамда SOS тугмаси мавжудлиги сабаб сиз унинг жойлашув ўрни ҳақида тезкор маълумот олишингиз мумкин.
- Geozon Watcher смарт-соатлари кекса оила аъзоларингиз хавфсизлигини таъминловчи ҳамда сизнинг хотиржамлигингизни кафолатловчи яқин ёрдамчингиздир. GPS ва Wi-fi функциялари ўрнатилгани ҳисобига сиз доимо яқинларингизнинг аниқ жойлашган ўрнидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин. Исталган вақтда унга қўнғироқ қилишингиз ёки ҳатто овозли хабар юбориш ҳам қулай. Қариялар учун мўлжалланган сенсор узаткичли соат фойдаланувчи тўсатдан йиқилиб тушадиган ҳолатларда тезда белгиланган рақамга қўнғироқ қилади ёки иловага хабар юборади. Тўплам ичида шунингдек, SOS тугмаси, босим ва пулсни бошқариш, шунингдек, дори қабул қилиш ҳақида эслатма мавжуд.
- Smart GPS Watch D200 ақлли соатлари кекса кишилар учун мос бЎлган энг яхши моделлардан бири ҳисобланади. Қурилманинг қизиқарли функциялари рўйхатида юрак ритми ва йиқилишни сезувчи датчиклар, чақирув қўнғироғи вақтида тебраниш режими, тонометр ҳамда 15та рақам учун контакт китобчаси мавжуд. Экран кўриш қобилияти паст кишилар учун мўлжалланган, шунинг учун ундаги контент йирик ва ранглар палитраси хилма-хил. GPS кўчиб юрувчи ҳаракатларни кузатишга, датчиклар эса юрак ритми ва қон босимини – унинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш имконини беради.
- Jet Senior Care смарт-соатлари қариялар учун махсус яратилган. Етарлича салмоққа эга ушбу қурилмада қўнғироқларни амалга ошириш мумкин, олдинги панелдаги йирик SOS тугмаси эса фавқулодда вазиятларда тезлик билан ёрдам чақириш учун мўлжалланган. Қурилма ичига GPS-трекер ва тонометр ўрнатилган. Афзалликларидан бири қўшимча қувватлашларсиз узоқ вақт ишлай олишидир – аккумулятор сиғими 500 ампер-соат.
- WONLEX EW200s ақлли соатлари нафақат болалар, балки кексалар учун ҳам айни муддао. Бу GPS-трекер, датчик ва SOS датчик ва SOS сигнал тугмаси мавжуд бўлган аъло даражадаги гаджет. Ушбу ақлли соат модели орқали сиз кекса қариндошингиз соғлиғини кузатишингиз, шунингдек, хавфсизлик зоналарини яратишингиз ва унинг ҳаракатлари ҳақидаги ҳисоботни кўришингиз мумкин. Контактлар китобида 10 та рақам мавжуд, зарур бўлганда у ерга бегона қўнғироқларни қабул қилишни чеклашингиз мумкин.
Қариялар учун ақлли соатларни танлашга эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Агар сизда имконият бўлса, гаджет харид қилишни режалаштираётган кекса қариндошларингиз билан суҳбатлашинг: эҳтимол уларда олинажак аксессуар борасида қандайдир хоҳиш-истаклари бордир.
Кекса қариндошга бундай ақлли соатни совға қилиш сизни унинг соғлиғи ва хавфсизлиги ҳақида беҳуда ташвишланишдан халос этади. Қурилманинг кенг функционаллиги туфайли сиз доимо уларнинг соғлиғи ҳақида хабардор бўлиб турасиз.

Сахифани кўриш статистикаси:
- бу ой (Март 2025) - 3;
- ўтган ой (Феврал 2025) - 3;
- оxирги 3 ой (Декабр 2024 - Феврал 2025) - 27;
- оxирги йил (Март 2024 - Феврал 2025) - 156;